“ДЭУ Юнител”да ишлаган ҳамкасбларим яхши билади – корейслар юртимизда корхона очса, ўзигаям олади, ўзимизниям жуда яхши сийлайди ва қўллайди! Ҳалигача мистер Хан, Чой, Ким, Жонг кабиларни, улар билан ишлаган йилларимизни завқ билан эслаймиз! Лоф эмас, ҳар ойда камида бир марта премия олардик, баъзан ойига икки марта, бир гал эса ойлик билан қўшганда бир ой ичида олти марта премия беришган. Бир мижоз келтирганга яна қўшимча, уй сотиб олишга ёрдам, бепул телефон… хуллас, бундан ҳам яхши шартлар асосида корейс фирмалари Ўзбекистонга кириб келаверсин, юртдошларимиз яхши ойлик тўланадиган ишли бўлаверсин, катта тажриба орттирсин ва бир кун албатта Кореяда ҳам ўз ишларини очиб, сахий, бағрикенг, меҳнаткаш корейсларниям сийласин!