МАТЕЙ МАТЕЕВ рассом ва шоир, 1945 йил 18 сентябрда Болгариянинг Кюстендил шаҳрида туғилган. Софияда Бадиий академияни тамомлаган. Айни пайтда Пловдивда яшайди. Болгария рассомлар уюшмасининг аъзоси, рангтасвир устаси. 1976 йилдан буён миллий ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда. Пловдивдаги “Уйғониш” маданият маркази директори, Ротари клуби аъоси, рангтасвир бўйича биринчи халқаро симпозиум ташкилотчиси бўлган. 2016 йилдан буён Болгария Фанлар академияси аъзоси саналади. Швеция, Словакия, Венгрия, Австрия, Германия, Испания, Югославия, Исроил, Туркияда шахсий кўргазмалари намойиш этилган. Кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби. “Испания дафтари”, “Зарбалар”, “Аралаш кундалик”, “Кислород”, “Ассалом”, “Матей”, “Жаҳаннам” каби шеърий тўпламлари нашр этилган.
Хаёллар сурати
*
Жаннатда ҳам бўлурми мамот?
Дўзах ичра балки маҳбубсан.
Шундай эрур асли бу ҳаёт:
Гоҳо – ғолиб, гоҳо – мағлубсан.
*
Масхарабоз бугун
Кўзгу олдида
Туриб қолди кўпроқ
Танга расмин чизди
Ёнида –
Қиёфаи қувноқ…
Тозаламай чангини
Циркка тўлар тангани!
*
Мендан нари қочдингиз, нетай,
Кунларимга ёғар барака!
Энди мен ҳам қутулай, кетай,
Шайтон бизни қилмай калака!