Христина ПЕТРОВА (Болгария)

ХРИСТИНА ПЕТРОВА 1968 йил 19 декабрда Болгариянинг Русел шаҳрида туғилган. Горький номли рус гимназияси ва Софиядаги Техника университетитда ўқиган. Болалигидан бадиий ижод билан шуғулланади, расм чизади. 2014 йилдагина ўз ижод намуналарини бошқалар билан бўлишиш истаги пайдо бўлди. Ҳозиргача асарларини еттита кўргазмада намойиш этди. Болгария, Испания, Швеция ва АҚШдаги шахсий коллекцияларда унинг ишларини кўриш мумкин. Христина асосн табиат гўзаллиги ва халқ амалий санъатидан илҳом олади.  2014 йили Болгариянинг „Фют” нашриёти унинг  болалар учун ёзган илк китобини чоп этди. Шундан кейин унинг яна 18 та болаларбоп китоби нашр этилди. У инглиз ва рус тилларидан болгар тилига ҳам таржима қилади. Дугонаси Зорница Иванова билан ҳамкорликда ишлаб, унинг бир қатор китобларига безаклар ҳам ишлаган. Болалар билан мулоқот қилиш унинг жону дили.

Қўнғизча

 

Диққат, диққат! Қўнғизча

Дарахтзорга йўл олди,

Ёлғиз ўзи тентираб,

Шох-шаббада йўқолди.

Шошилингиз ёрдамга,

Эҳ, бўлсайди Жи-Пи-Эс!

Қўнғизчанинг уйини

Топиб берарди-я тез!

Ўнгга, чапга юр, дерди,

Ушлаб гулнинг дастидан.

Ана, уйинг, қўнғизча –

Қоқигулнинг остида!

*****

Йўқолди

 

Эрта тонгда беш айиқ

Қилишиб хазил-ҳузил

Ўйнаркан, топиб олди

Бир қулупнай – қип-қизил!

Ўйга чўмиб бешовлон

Токи ботгунча қуёш,

Кимга қайси бўлаги

Тегар, деб қотирди бош.

Қулупнайдан умидвор

Қайтишгунча изига

Ҳакка хоним ўғринча

Олиб кетди қизига!