Элшан АЗИМ (Озарбайжон)

Шоир ва ношир ЭЛШАН АЗИМ 1975 йили Озарбайжонда туғилган. Ганжа ва Бокуда олий таълим олган. 2003 йилдан буён Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси, Туркий дунё ёш ёзувчилари бирлиги аъзоси. Ҳозир “Сўз одаси” газетаси таъсисчи ва бош муҳарриридир. “Кўнглимга ёққан ёмғир”, “Орзу ила суҳбат” китобларининг муаллифи.

Ўқ

Тўппончадан учиб чиққан ўқ

Билар эди Озодлик – ширин.

Тош каби,

Энди-чи, гўё муз

Кемада яширин –

Бир умр маҳбус.

 

###

 

Борми бир юрак,

Менинг кўксимдаги

Бул юрак мисол?

Оҳ, кунларим бўм-бўш,

Ўргимчак тўрида

Эти ейилган

Капалак мисол.