Хавотир ороли / The island of anxiety / La isla de la ansiedad

Яқинда бўлиб ўтган адабий йиғинда адабиётдаги жанговарлик ҳақида сўз борди. Ижодкорда жасоратнинг етишмаслиги, бунинг сабаблари ҳақида баҳс юритилди. Камина ўша лаҳзаларда бу дунёда қўрқмай яшаш нақадар бахт экани хусусида ўйларди…
Бир сафар Колумбиянинг Меделлин шаҳридаги ҳибсхоналарнинг биридаги мушоирада қатнашдим. Шаҳар тоғ ёнбағрида жойлашгани сабабли, маҳбуслар чор атрофни бемалол томоша қилишлари мумкин эди. Ҳар бир маҳбус кўнглидаги озодликка бўлган ғоят катта умид ва орзу бўй чўзиб бораётганини сездим унда. Қобиқдан қутулишнинг уҳдаси бунчалар оғир бўлмаса…   
Бир нарса қораламоқчи бўлсам, уни ҳамма ўқийди, у ҳамма учун бўлиши мумкин, деган ниятда ёзаман. Шеърдан шеърга тозариш учун қалам олмаган ижодкор бу дунёнинг туганмас кирдикорлари қаърига чўкиб бораверади. Моддият, манфаат, маишат каби жилолар покланаётган шоир қалбига раҳна сола билмайди. Шоядки, ўзлигини англаётган, ғуборсизланаётган кўнгил ҳислари бошқаларга ҳам кўчса. Ана шунда орзум ушалмоқда, дейиш ўринли бўлади шоир учун. Ўшанда бир-бирига керак эканини сезади инсон. Шунда ҳали-вери бу дунёдан нафасимиз қайтмайди, иншааллоҳ…

Тошкент, 6 декабр, 2009 йил

Ушбу китобни сақлаб олиш учун ҳавола: Хавотир ороли / The island of anxiety / La isla de la ansiedad