Мен жим турмаяпман

Бир дўстим баъзан каттагина маблағ сарфлаб, адабиёт ва санъат ривожи учун қилаётган шунча ҳаракатингиз, тавсияларингиз, ҳар хил дастур ва лойиҳаларингиз кимларгадир юқяптими, деб сўраяпти.

Қисқа жавобим: Ҳа, алҳамдулиллаҳ.

Ижодкорларимизнинг фикри ўзгармоқда, тиниқлашмоқда, зўр нарсалар ёзяпсиз, деб руҳланмоқда. Ғоялар, лойиҳалар ривожлантирилиб, давом эттирилсагина муваффақиятлидир.

Митти жуссаси билан улкан гулханни ўчириш учун бир томчи сув ташиган чумолини эслангиз. Ўзимни ўша чумолидай сезаман гоҳо. Парвардигори Олам ҳар бандасидан унинг кучига қараб ҳисоб сўрайди. Менинг кучим етгани шу. Мен жим турмаяпман.