“UzLAB” ижодий туризм волонтёрлик дастури ҳамда “Митти кўприк” канали қуйидаги оддий шартлар асосида мустақил халқаро адабий-маданий алоқаларга оид лойиҳалар матни учун митти танлов эълон қилади:
- лойиҳа ўзбек адабиёти ва санъатини мустақил равишда дунёга олиб чиқиш мавзусига қаратилиши
- унда бу борадаги энг долзарб масала(лар) кўтарилиши ва ечими кўрсатилиши
- кичик гуруҳ амалга ошириши учун мўлжалланган, реал ва аниқ бўлиши
- бир бетдан ошмаслиги лозим
Лойиҳалар ичидан энг муваффақиятли 5 таси танлаб олиниб, кенг оммалаштириш учун мустақил ижодий гуруҳлар ва шундай ишларни амалга оширишга масъул тегишли ташкилотларга таклиф/тавсия сифатида тақдим этилади.
Ғолибларга 100 000 сўмдан мукофот берилади ва ўз лойиҳаларини тез орада Ойбек уй-музейида ўтказиладиган тадбирларда тақдим этиш имкони яратилади.
Мустақил ижодий лойиҳалар матнини 2020 йил 31 декабргача azamjon1974@gmail.com почтасига юборинг. Энг яхши лойиҳаларни январь ойи бошида каналимизда эълон қиламиз.