Ўзингиз-чи?

Ўзингиз-чи?!
Кичикроқ даврада авж пичир-пичир:
“Воҳ, бечора”, дея учар овозлар –
“Айтганини қилмас ҳоким-у вазир,
Ҳануз атрофида эски шоввозлар.
Шунча чирангани кетмиш бесамар,
Ютуқ-зафарлари кам эмас гарчи…
Лек кунда тарқалур ўн хунук хабар –
Мисқоллаб йиғилган
обрў чил-парчин!”
Бир ёнда халқ юпун…
Билсам, саройда
Қўлма-қўл ўтаркан пул дасталари.
“Бас қил, эй!” буйруғи бермаскан фойда:
“Ўзингиз-чи?” дермиш гумашталари.