Аввалги президент даврида «Аслида Ўзбекистоннинг потенциали зўр, агар сал иқтисодий эркинлик берилса, мамлакат гуллаб-яшнаб кетади!” деб ўзимизни овутардик. Энди нима деймиз? Ахир гуллаб кетолмаяпмиз! Меҳмон ишчиларимиз қайтиб келаётган бўлса, ўзлари кетган ўлка иқтисоди таназзулга юз тутаётгани учун қайтяпти, Ўзбекистонда иш ўринлари кўпайиб, уларни эгаллашга келаётгани йўқ, асло!
Аслида, биз кўпам ўзимизни уринтириб, янги ракета ўйлаб топишимизга ҳожат йўқ. Ҳар соҳадан энг илғор, энг яхши халқаро, дунё тажрибасини ижодий ўзлаштириб, ўз ҳаётимизга тадбиқ этиш, мавжуд қонунларни ҳар ёққа оғавермай ишлатишга ундаш учун бир мушт бўлиб тугилган бармоқлардай бирлашишга куч тополсак кифоя!
Албатта, мавжуд эркинликлардан кенг фойдаланиб, баъзи қатлам янада гуллаб-яшнаб кетаётгандир, Пандора-ю Панама архивларига тиркалаётгандир. Бизга қандай тузум ва тизим керакки, оддий, жафокаш халқимиз яшнаб, гуркираб кетса?