Ҳам жамол, ҳам камоли бордур!

Устозим Жамол Камол хотирасига
***
Ҳақгўй шоир узоққа эмас,
Зулжалоли Аллоҳга кетди!
Ҳар замонда бўлмиш ҳамнафас
Оввора халқ – фаллоҳга кетди!
Деманг, шоир бунда йўқ энди,
Ҳар жойда бор Аллоҳга етди!
Ул пок, анвор дилларга қўнди…
На олчоқ, на суллоҳга етди!
Элга қалқон, яшолмади жим,
Деди: маддоҳ сўзи бекордур!
Охиргача мағрур ўтса ким,
Ҳам жамол, ҳам камоли бордур!