Сиз Менсиз Қоласиз Ўлимдан!

Салом, яхшиларим – эски жўралар!
Ҳорғин томирларда ўрмаларкан куз,
Хаёлимдан чиқиб кетасиз бир-бир,
Аммо ҳаётимда турибсиз ҳануз.
Мен ҳам чин соғинчли оддий кас эдим,
Рост айтиб, тилимни тиёлмайман, воҳ,
Кимни танқид қилсам, соғиндим камол,
Кўрай дедим дадил, мардона ҳамроҳ.
Ким мени сиздан-да гўзалроқ билар?
Бошимга бегона тошлар қадалди –
Сизнинг аъмолингиз сукут сақламоқ,
Орзунгиз мукофот, нигоҳ медалда…
Сиздан ўзни тортдим, сизни ўйладим…
Пушаймон эмасман аччиқ тилимдан.
Мен сиз-ла йўлимдан қолдим, розиман!