Танишинг: бу инглиз ижодкори Эндрю Станиланд.
У Алишер Навоий, Нодира, Увайсий, Чўлпон ижодидан намуналар таржима қилиб, алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган. Шу кунларда қорақалпоғистонлик ижодкорлар Бердақ, Ажиниёз кабиларнинг асарлари таржимаси билан банд. Эндрю менга ўхшаб, бирор нарса таржима қилса, устидан кўриб бериш учун муҳаррир излаб юрадиган одам эмас, у етук шоир ва професиионал таржимондир! Ўзи истаб, ўзбек адабиётини дунёга тарғиб қилаётган бундай хорижликлар бутун дунёда 3-4 киши холос ўзи.
Кеча Тошкентдаги адиблар хиёбонини айланиб, нега Нодира ва Увайсий кўринмайди, деб сўради Эндрю мендан. Куюнма, у ерда Машраб ҳам, Рауф Парфи ҳам йўқ, дея адабиёт билан боғлиқ ҳозирги аҳволдан сўзладим.
Ҳой, Навоий, Чўлпон деб оғиз кўпиртирган ташкилотлар, жамғармалар, ҳой, адабиёт ва санъат соҳасига ажратилган халқ пулини ямламай ютаётган маданият ва туризм вазирликлари, агентликлар, ҳокимликлар, уюшмалар, ҳой, Миллий кутубхона ва унинг вилоятлардаги бўлимлари, ҳой, сиз, адабиёт музейларидаги дўстлар, мана сизга тарғибот учун тайёр китоблар! Ўзбекистонга, ҳузурингизга ҳамкорлик қилайлик деб келаётган сон-саноқсиз чет элликларни кўряпман, ўшаларга совға қилиш учун Эндрюнинг Навоий, Чўлпон, Нодира, Увайсий асарлари жамланган китобларидан ҳеч йўқ 100 донадан сотиб олмайсизми? Халқнинг пулига деяпман, чўнтагингиздан тўламайсиз! Қаердан сотиб олиш мумкинлигини қуйидаги линкда кўрсангиз бўлади.