Ёсемити қўриқхонаси
Чор атрофинг мумтоз ва жамил,
Шуурингга ботмайди қоя.
Руҳ-жонингда тантана, сайил,
Мезбонинг ҳув дилбар секвойя..
Шаршара нур кўк ёриғида,
Мунча ёниқ оқтошлар баҳси,
Кулиб қўяр шамс мийиғида,
Кўлда эрклик, тириклик акси.
Уруғингни дилга қададим,
Зўр илҳом-ла этадирман тарк.
Сендай ўссам бўлурми, қадим
Соҳибжамол Ёсемите Парк?!