Анча йил аввал Ҳанойда танишганим вьетнамлик ёзувчи дўстим Фан Ке Майни Тошкент ва ўзбек адабиёти билан таништирдим. Ойбек уй-музейида Ойнур опа билан учрашиб, музейни томоша қилар экан, “Ўзбекистонга сафаримнинг энг ёрқин тарафини шу музейдан топдим” деди Ке Май тўлқинланиб. Бир шеърида у шундай ёзганди:
Бир кун шамол олиб чиқар мени юксакка,
Электрон почта қутим ва
Гоҳ-гоҳ жиринлаган чўнтак тилфўнда
Чумоли қамалиб қолганин кўргум.
Бир кун шамол мени кўтарар кўкка,
Режадаги гўзаллик аро
Ҳам гала васфида тўрга илинган
Кўзим тушар пастда бир қушга.
Шамол олиб чиқар баландга бир кун,
Менга бир жуфт қанот тутару шамол
Сўрар бўлмоқликни ундан мосуво
Ҳам юксак учмоқни хаёлларимдан.”
Ҳозир у замонамизнинг машҳур романнависларидан бирига айланди, “Тоғлар ҳам куйлайди” номли романи катта шов-шув бўлмоқда. У билан Фейсбукда дўстлашиб, қандай қилиб қадам-бақадам муваффақиятли ёзувчига айланиб бораётганини кузатиб боринг. Сизларга ҳам унинг ёрқин йўлини берсин!