Конгресс кутубхонасида

Бугун Мустақиллик авеньюсидаги 1800 йили асос солинган муҳташам Конгресс кутубхонасига бордим. У асосан учта катта бинода жойлашган.

Ўзбекистонга боғлиқ китоб ва материалларни Африка ва Яқин Шарқ бўлимидан, Жефферсон биносидан топса бўлади.

Кутубхоначи, тадқиқотчи Хирад Динавари ва Яқин шарқ бўлими бошлиғи Жоан Уикс билан танишдим. Навоий қўлёзмалари борми, дея қизиқдим.

Сиз ҳам мана бу сайт ва ундаги каталогдан Конгресс кутубхонасида мавжуд Ўзбекистонга оид китоб, тадқиқот ва бошқа материаллар ҳақида маълумот излаб кўринг: www.loc.gov