Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳақида нима дейди?
“Камина, шубҳасиз, мафкуравий ва амалий жиҳатдан, Ёзувчилар уюшмасига нисбатан салбий муносабатдаман. Менга “Ипак йўли” адабиёт фестивали директори сифатида уюшма раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш осон бўлмади.
Бир-биримизни кўрарга кўзимиз қолмади, ва ишонаманки, ҳар икки томоннинг ҳам ҳафсаласи пир бўлган. Мен бу уюшмага нопок ўтмиши ва ҳақиқатдан узоқлашиши билан ўзига доғ чаплаган динозавр (эскирган) муассаса сифатида қарайман. Мен бу борадаги қарашларимни Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳамкасбларимга аниқ-тиниқ билдирганман. Улар ҳам одатда мени яхши тушунишади.
Бироқ, реал ҳақиқат шуки, ҳозир Ўзбекистоннинг жуда катта ва мураккаб ислоҳотлар дастури мавжуд ва Ёзувчилар уюшмаси билан шуғулланиш бу дастурнинг устувор вазифалари рўйхатининг бошида эмас. Унинг парчаланишини яна озроқ кутишга тўғри келади”
https://www.tandfonline.com/eprint/DF33M8KB4RNNCHXKCXXU/full?target=10.1080/03068374.2023.2173402