Софи Ҳамид Исмоил ҳақида

Софи Ибботсон мақоласидан парчалар:

“Халқаро адабиёт майдонида эътироф этилган ҳозирги замон ўзбек ёзувчиларидан бири Ҳамид Исмоилов Қодирийнинг қамоқдаги сўнгги кунлари ҳақида “Жинлар базми” романини ёзиб, унга Фитрат ва Чўлпон образларини ҳам киритган. Романнинг инглизча таржимаси 2019 йили Европада тикланиш ва тараққиёт банки таъсис этган адабий мукофотга лойиқ кўрилган.

Бу ёзувчининг баъзи романлари мавзуси унинг “ББС” ёки ҳозирда “Озодлик”даги фаолияти каби мунозарали. 1990-йиллар бошида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳукумати давлат тўнтариши айби билан Ҳ.Исмоиловга қарши жиноий иш очганди.

Ёзувчилар уюшмасининг баъзи аъзолари, жумладан ҳозир раҳбар лавозимларини эгаллаганлар, унга қарши кўрсатма бериб, кейинги йилларда ёзувчининг қувғиндан Ватанга қайтмаслиги учун қаттиқ тиришиб келмоқда. Президент Мирзиёевнинг ҳозирги катта очиқлик сиёсатига қарамай, Ҳамид Исмоилов асарлари ҳалигача Ўзбекистонда расман тақиқланган.

Шунга қарамай, Ўзбекистондаги кўплаб ёш ижодкорлар унинг асарларини ўзбек ё инглиз тилида мутолаа қилишган ва, очиқча бўлмаса ҳам, бу ёзувчи ўзлари учун илҳом манбаи эканини таъкидлашади.”

https://www.tandfonline.com/eprint/DF33M8KB4RNNCHXKCXXU/full?target=10.1080/03068374.2023.2173402