Сербиялик таржимонлар Тошкентда

Дунёнинг ҳар бурчида ижодкор дўстларим бор. Бугун Сербия пойтахти Белграддан келган таржимонлар Милия Жовикик ва Мария билан Ойбек уй-музейига бордик.

Милия Европадаги машҳур ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил романини серб тилига ўгирган. Яна Маҳмуд Қошғарий, турк фольклоридан намуналар ҳам таржима қилган.

Душанбе, Хўжанд, Самарқанд, Бухорони зиёрат қилиб келишди.