МИСОЛИ

Шунча дуру-жавҳар на ҳожат,
Нега керак  ахир бошпана?
Тор лаҳадга етгум ниҳоят,
Бир кун бўлар ахир тош пана!

Кишан солмиш қўлимга бу дам,
Шижоатни қиламан канда.
Янги кунга босгайман қадам,
Мисоли ҳеч ўлмайдигандай…