Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам?!

Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам?

Дунё кездим: “Ватан” деганда
Ҳеч битта халқ урмас кўксига!
Биз юрт ишқин қилмаймиз канда,
Лек кўпимиз қашқа, ўксиган!

Мисол: четда устоз бир парқу,
Кимса қилмас босим,
дағдаға…
Ҳеч халқ биздай “адолат бор-ку!”
Дейилганда отмас қаҳқаҳа!

Деймиз: “Жим-жим! Чекмоқ на даркор
Сиёсот ё ёт тўғрида ғам?”
Ким таланди – санаймиз айбдор,
Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам?!