Каналимнинг барча кузатувчиларини антиқа лойиҳага таклиф этаман!
Мана сизга яна бир гўзал янгилик ва таклиф!
Менинг исмим NASA нинг яна бир шеърий лойиҳаси доирасида Юпитер сари учади! Диққат: бу лойиҳага сизларни ҳам таклиф этаман!
Шоир ё ёзувчи бўлиш шарт эмас, ўқувчилар, талабалар, олимлар, ҳамма қатнашса бўлади! Озроқ инглизча ўқиш ва ёзишни билсангиз, электрон почтангиз бўлса етади! Тафсилотлар қуйида:
NASAнинг “Europa Clipper” кемаси Юпитер сари 1,8 миллиард миль йўл босиб ўтади. Фазо кемаси 2024 йил октябрида АҚШдаги Кеннеди марказидан учиб, 2030 йилда Юпитер орбитасига етади. Бир неча йил давомида у Юпитернинг “Europa” номи берилган музли йўлдоши бўйлаб учиб, у ерда ҳаёт учун мос шароит бор-йўқлигини аниқлайди.
https://europa.nasa.gov/message-in-a-bottle/learn/#otp_send_your_name_to_europa