“Фазода шеърият” лойиҳаси

“Фазода шеърият” лойиҳаси

NASA – Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси ҳақида кўпчилик эшитган. Яна халқаро фазо агентлиги – ISS, Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги – JAXA ва ҳоказо фазони ўрганиш илмий марказлари мавжуд. Ана шу марказлар ҳам шеъриятни тарғиб қилишга қаратилган махсус лойиҳалар ишлаб чиққан бўлиб, уларда гоҳ таниқли шоирлар махсус таклиф этилган ҳолда (by invitation), гоҳ кенг жамоатчилик, гоҳ бутун дунёдан катта-кичик шоирлар ва умуман шеърни ёқтирувчилар ҳам қатнашишлари мумкин. Бунда иштирокчилардан фазо, юлдузлар, сайёралар ҳақида (асосан инглизчада) қисқа шеър, ҳайку ёзиш сўралади. Бирор фазогир уларни саралаб, антология ҳолига келтирилган вариантни, DVDга ёзиб, коинотга олиб чиқади, фазо кемасида турганча юлдузлар ва само жинслари ғуж-ғуж илюминатор олдида бирма-бир ифодали ўқийди. Яна шоирлар ўз овозида ўқиб берган аудиошеърларни очиқ фазога баралла қўйиб юборади, ва ҳоказо. Шу тариқа шоирлар овози коинотда янграйди.

Гоҳида NASA фазодан тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, Ер билан боғланади. Ердаги шоирлар ва лойиҳанинг бошқа иштирокчилари онлайн режимда коинотни томоша қилганча шеърий сатрлар ва тилаклар, “ўн саккиз минг оламга мактублар ва муждалар” юборишади.

Камина дунё кезиб, ўнлаб шеърият анжуманларида қатнашганим бир тараф, фазо шеърият лойиҳаларида қатнашганим бир тараф. Ҳали бундай оригинал, гўзал ва бетакрор ижодий лойиҳа кўрган эмасман! (Бу ҳақда яна алоҳида ёзаман)

Бир дона бўлсин ўзининг йиллик халқаро шеърият фестивали бўлмаган, халқаро адабий алоқалар ўта абгор Ўзбекистон яқин орада шунақа беқиёс лойиҳа қила олишига ҳеч кўзим етмайди.