Ҳар хил янги нарсаларни ўйлаб юраман доим. Уч йил аввал Тошкент метрополитени бошқармасига хат ёзиб, метро бекатларидаги телеэкранлар ва стендларда, шунингдек, вагонларда фақат рекламалар эмас, митти шеърий видеолар ва энг яхши шеърлар, ҳикматли сўзлардан ҳам қўйиб бориш таклифини бердим. Портал орқали мурожаат қилганимгами, дарҳол мен билан боғланиб, таклифимга рози бўлишди.
Стендларда-ку ўзгариш бўлмади, аммо телеэкранларда “час пик”дан ташқари пайтларда митти видеоларимни беришди, барака топишсин! Кейинчалик ушбу лойиҳага “Маданият ва маърифат” ТВ қўшилиб, ўзи тайёрлаган видеоларниям тақдим этди.
Ҳозир, менимча, Метрода бу нарса йўқолиб қолди. Хўш, йўқолган бўлса, шу лойиҳани янгиламаслик керакми?
Ёш ижодкорлар кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқалар уни қайта тиклаб, жонлантириб, ўзига зўр лойиҳа қилволса қандоқ бўларкин?