Дунёда шеъриятни тарғиб қилишнинг инновацион усуллари кўпаймоқда:
– Кўча, хиёбон ва метро бекатларидаги, метро ичидаги стенд ва таблоларга шеър матнини киритиш (энг кўп тарқалгани)
– метро ва поезд эшикларига ўчиб-ёниб турувчи, титр каби ҳаракатланувчи шеърларни жойлаш
– музейлар ичида митти шеър музейлари ташкил этиш
– учоқлардаги ўриндиқ олдида турган таблоларга шеърий аудио ва видеолар жойлаш ва ҳоказо.
Ўзбекистонда бундай инновацион лойиҳа ва ташаббуслар примитив даражада экани сир эмас.
Ўқувчилар камина “Тошкент метросида шеърият” лойиҳаси қилиб, метрони митти шеърий видеолар билан таъминлаб турганини эсласалар керак. Аммо бу лойиҳани адабиёт тарғиботига масъул биронта ташкилот ё уюшма давом эттира олмади. Сабаби аён: улар ҳалиям уйқуда.
Дунёда шеърият тарғиби билан боғлиқ яна бир лойиҳа борки, у энди фақат Ер курраси билангина боғлиқ эмас. У қандай қойилмақом ташаббус бўлиши мумкин? Тез орада билиб оласиз!