Кеча Хуршида опа билан мустақил ижодкорлар бирлашмаси ва Book.uz тадбирига бордик. Зўр! Худди Чикаго ё Нью-Йорк жазз кафесидаги мушоира ва мусиқа кечасида ўтиргандай бўлдим! Эътибор беринг: бу янги “мустақил ижодкорлар бирлашмаси”! Бу – менинг фокус гуруҳим!
Уларга баъзи гапларимни айтиб олдим: агар ростдан ҳам мустақил бўлишса, эркин лойиҳаларга очилишса, катта ижодий дастурларни амалга оширишда бирлашишса, мениям ёрдамчи сифатида топишар. Бирлашмани расмийлаштиришни кечиктирмаслик лозим.
Унгача адабиёт ва санъат мустақиллигини ёқлаб ёзган ва қилган ишларимга бир кўз ташлаб олишса, зўр иш бўларди!