“Корзинка” ёнидаги банкоматдан нақд пул ечмоқчи бўлиб ўзбек тилини танлагандим, 15 сонияча ўйланиб турди-да картамни қайтариб чиқарди. Дўконга кириб чиққач, кел яна синаб кўрай дея, ўша банкоматда рус тилини танлагандим, шипиллаб пулни санаб чиқарди. Баъзи банкоматлар ҳам мулозимларга ўхшайди: ўзбекча гапирсанг, тутилиб қолади!