Кечаги 1000 та китоб ва мобил илова ҳақидаги қарорни ўқиб чиқдим. Тушунарсиз жойлари кўп, атайин шундай қилинганмикин ё?
Матбуот анжуманлари, очиқ микрофон ва халқ ҳузуридаги бошқа тадбирларда масъулларнинг (жумладан Ёш ижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти (Меҳриноз Аббосова?)нинг лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиши, лойиҳа бюджетини очиқлаши, аввал ёзган саволларимизга жавоб беришини кутамиз.
Маълумот учун: ушбу лойиҳа учун 2023 йил учун 20 миллиард сўм ажратиларкан. Эртага 1 декабрь. Шунда 1 ойдаги иш учун 20 миллиард ажратилаётган бўладими ё қандай? Тушунтирворинглар!