Увайсий қабри Марғилондами?

​Қўқонда такси ҳайдовчиларнинг аксари Моҳларойим қабри Янги чорсу маҳалласидаги мозорда эканини билмас экан.

Увайсий қабри Марғилондами?

Интернетда ҳам Қўқон адабий муҳити, Нодирабегим даври ҳақида, шоиралар ижоди ва ҳаёти хусусида ҳатто ўзбекча маълумот ҳам етарли эмас.

Улар қабрини қаерда зиёрат қилиш ҳақида эса умуман маълумот топилмайди. Ҳартугул Шайхон қабристонидаги гўрков бир нарсаларни биларкан: Муқимий, Завқий, Чархий ва яна бир-икки шоир ва адабиётшунос бир қаторда ётишибди.

Суратда Моҳларойим (Нодира) мақбараси.