Ёзувчи Дўстбек Сулаймонов адабий суҳбатлар ва мақолалардан бир гулдаста тузиб, камина билан қилинган узун онлайн учрашув тафсилотларини ҳам киритибди, барака топсин! Ҳали китоб қўлимга тегмади, аммо яхши суҳбатлар чиққан бўлиши керак, деб ўйлайман ва ёзувчини табриклайман.
Шундай китоблар чиқаришни режасига киритган дўстлар, бугунги кунда Ўзбекистонда адабиёт мустақиллиги, эркин ва илғор халқаро адабий лойиҳалар, ўзбек адабиётининг дунёда кенг тарқалган тилларга таржимаси ва чет элларда тарғиботи, халқаро фестиваллар ва резиденциялар, нодавлат ижодий уюшмалар тузиш, халқаро ПЕН клубга қўшилиш ва ҳоказо ўта зарур мавзуларни ҳам китобингизга киритинг. Ундан аввал эса бу масалаларни қачон, қандай, ким билан ва қайси ресурслар ҳисобига қилиниши ҳақида юзма-юз суҳбатлар, савол-жавоб кечаларини кўпайтирмасак бўлмайди.