Женнифер Маккензи меҳмонимиз

Танишинг:

Женнифер Маккензи, шоира, ёзувчи, муаллима, АҚШда туғилган. Биринчи китоби 2014 йили нашр этилган. Шеърлари “Similar Peaks”, “Lungfull”, “Better Magazine” журналлари ва турли антологияларда босилган. У бир неча йил давомида Сурияда ҳам яшаган. Сурия ва унга қўшни мамлакатлар ҳақидаги мақола ва эсселари “Huffington Post”, “Guernica”, “Killing the Buddha,” ва “Religion and Politics” нашрларида ҳам эълон қилинган. Айни пайтда у Нью-Йоркда яшаб, Леҳман коллежида ёшларга сабоқ бермоқда. Женнифер ўтган ҳафта Ўзбекистонга келди, Самарқанд, Бухоро ва Хивани сайр қилди, Тошкентда талаба ва ижод одамлари билан учрашиб, янги дўстлар орттирди. Топинг-чи, Женнифер билан бу суратга Тошкентнинг қаерида тушганмиз?