Садриддин Айний асарлари инглиз тилида

Бир дўстимиз Садриддин Айнийнинг “Қуллар” романи инглизча таржимаси (ҳали таржима қилинмаган) ҳақида сўраганди, бошқа асарлари таржимасига кўзим тушди.

Хусусан, “Эски мактаб” (Жорж Ҳанна ўгирган), “Эсдаликлар” ва “Аму қумлари” (оригиналдаги номи бошқача бўлиши мумкин — Жон Пери ва Рейчл Лер ўгирган) инглизчага таржима бўлгани ҳақида маълумот топдим. Бири 1958 йили, бири 2012 йили нашр этилган экан. Таржимонлар Жон Пери ва Рейчл Лер Чикаго университетларида сабоқ бериб, Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистон адабиёти ва фольклори бўйича тадқиқотлар қилган. Инглиз Жорж Ҳанна эса Сталин режими даврида 10 йил қамоқда ўтириб, 1957 йили озодликка чиққан. 1962 йили оламдан ўтган экан. Савол беринглар! Биргаликда кўп нарсаларни топишимиз мумкин!