Бу ҳақда бирорта нашр ё янгиликлар сайти юрак ютиб хабар чиқара олмабди-я ҳалиям. Ё мен кўрмадимми? Ҳатто жадидлар.уз сайти ҳам ухлаб ётибди! Сизларга бу юртда адабий хабарчилик ўта нўноқ десам, ишонмайсизми ҳалиям? Маддоҳлар ҳақида ёзадиганлар ва ё ростлигини текширмай туриб, урра-урра хабар чиқарувчилар қолган холос шекил Ўзбекистонда. Ҳе, ўргилдим! Бу халқнинг миллионларига эмас, балки мустақил равишда чиқарилган китоб-ку! Майли, қўрқсангиз, менинг исмимни таржимон сифатида кўрсатманг! Аммо британиялик шоир ва таржимон Эндрю Станиланд ташаббуси, вақти ва маблағини сал ҳурмат-эътиборга олсангиз бўлармикин? У билан қандай боғланишни, нега бу ишга қўл ургани, жараён қандай кечгани, қайси ресурсларга суяниб нашрдан чиқаргани ҳақида сўраб, у билан зўр суҳбатлар қилмайсизми? Ҳайрият, Лондондаги элчихонамиз хато ёзиб бўлсаям Х (Твиттер)да бир энлик хабар тарқатибди, барака топсин! Қолган хабарчилар қайдасиз? Оперативлик қани? Тошбақаям сизлардан тезроқ юради. Президент буйруғини кутиб ўтираверинглар!