Истамбул. Генерал Осим Қундуз кўчасида кўришгунча!
Истамбул хўжайинлари. Буларнинг мушугини ҳеч ким “пишт” демайди. Бир нуроний бобо букилиб мушукчага овқат бериб турганидан ҳам гўзалроқ нарса кўрмадим бугун.
Шунча каптарлар ичида ажралиб турганини қаранг! Қандай номлардингиз бу расмни?
Балиқчи қуш: “Аждодларим давр сурган Орол тарафлардан келган дейишди. Мен ҳам учрашувингизга кирсам майлими?”
Нонушта қилар экан, ушоқларни қушчаларга ҳам илинади; олдига тарози қўйиб озроқ пул ишламоқчи бобонинг тарозисида, аслида зарурат бўлмаса-да, ҳам боласи, ҳам ўзининг вазнини ўлчайди; денгиз бўйидаги қўшиқчига шакарли иссиқ чой қуйиб кетади; йўл бўйидаги момонинг гулларини сотиб олади… Булар истамбулликлар! Қалблари нақадар гўзал!
Истамбул аэропортида масжидлар қаторида бошқа динга эътиқод қилувчилар ибодат қилиши учун ҳам алоҳида хоналар бор. Булар қайси эътиқод рамзлари?