Ё нормал таржимон йўқ деб юраверасизларми мени айблаб?

Бу ёқда эса мени 1000китобчилар фалон китобни таржима қилиб беринг, деб қистаяпти, нохолис экансиз деб айблаяпти. Булар принцип, тутуруқ деган нарсалар борлигиниям билмайди. Ахир уларнинг танқидчиси, очиқ ва ҳалол ишлашга ундовчиси бўлсам, қандай қилиб нўноқ жамоасига қўшилволишим мумкин? Ичимизда бўлса, халқ пулидан садақа қилиб турсак, овозини чиқармайди деб ўйлайдими! Ҳаммасини ёпиқ ҳал қилиб бўлгач, лойиҳа сизники, бирга ишлаймиз, деб энди оғзимни ёпишга уринганига ўласанми! Ҳеч йўқ мени тўғри савол сўраб туришимга қўйларинг!

Миллионлар сочилган “Дуэль” ва бошқа лойиҳаларда шоир, таржимон кашф қилганларинг қайга кетди? Ёш ижодкорлар кенгаши ташкил бўлганига қанча йил бўлди? Нега ҳалиям нормал ижодкор ва ишончли таржимон етиштиролмадинглар? Қани сизларга эргашган ёш ўзбек ижодкорлари? Ҳаммаси ёшлигича қолиб кетдими? Фақат сеники, меники дейишгами ҳозирланди улар? Ё дуэлларда ўлиб кетдими? Шунча йилда нечта ижодкорни мустақил ижодий лойиҳа қилиш учун қўлладинглар? Нечтасини чет элларга эркин ижодий фестиваль, резиденция, алмашувга юбординглар? Майда-майдалаб тушунтириб берганим лойиҳаларимнинг қайси бирини давом эттиролдингиз? Қаёққа кетяпти миллионлар? Эндиям шу ишларга берасизларми халқ пулини? Ё нормал таржимон йўқ деб юраверасизларми мени айблаб?

Бир дўстимиз сал юқорида ёзган саволларим кимга қаратилган деб сўраяпти? Жавобим: Бу ва умуман адабиёт ва таржима, мустақил ва эркин адабиёт, халқаро алоқалар ва алмашинувлар ҳақидаги саволларим Ўзбекистонда шу соҳалар учун давлат бюджети – халқ пулидан улуш олиб турган ҳамма давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари учун!

Булар:

Ёзувчилар уюшмаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги ва қошидаги Ёш ижодкорлар кенгаши

Навоий номидаги халқаро жамғарма

“Ижод” жамғармаси

Ижод мактаблари

Ўзбек тили ва адабиёти университети

Жаҳон тиллари университети (ва бошқалар)

Сиз ҳам давом эттиринг-чи!