Анчадан буён ҳеч ким келмаган чамаси, оёқ товушидан мақбара олдидаги айвон тўсинида ўтирган бир гўзал кабутар сал чўчиб, осмонга кўтарилди. Тиловату дуодан сўнг қабр усти ва эшикча чангларини артдим, атрофини тозаладим. Дарчадаги ари уяга тегинмадим. Тепадаги исларга қўлим етмади. Сим бор, чироқ йўқ. Розетка ишламайди. Келаси сафар электрик ва нарвон билан борарман. Бу ёқда Сизнинг номингиздаги халқаро мукофотни эълон қилиб, чирмандалар чалиб бошлашди, Огаҳий устоз.