Нуруллоҳ Рауфхон устоз бозорга бориб, сотувчидан “саримсоқ борми?” деб сўрабдилар. У эса “йўқ, чиснок бор холос” дебди. ???? Икки хил мева олган эканлар, сотувчи “атдельно соберайми?” деб сўрабди. Домла бўлса, “йўқ, алоҳида-алоҳида” дебдилар. ???? Анчадан буён тилимизнинг софлиги учун курашиб, туркум мақола ва видеолар чиқариб келяптилар. “Бу кунлар” романлари қўлма-қўл бўлди. КГБ архивларида Абдурауф Фитрат “делоси” билан яқиндан танишиб, қалин дафтарга тарихий маълумотларни кўчирганлар, аммо дафтар йўқолган, шу боис Фитрат ҳақида асар ёзолмаганлар. Шу кунларда тилимиз софлигига бефарқ бўлмаган олим ва фидойи адиблар гурунгини тузяптилар. Шу мавзуга қизиққанларга домланинг телефонларини беришим мумкин.