Савол: Чет элда китоб чиқарсам бўладими?
Жавоб: Бўлади. Фақат китоб чиқаришдан аввал чет элга ўзингиз чиқсангиз, тўғрироқ ва фойдалироқ бўлади. Тўғри тушунайлик: ҳали 3-4 бор чет элда ўзини танитмаган ўзбек ёзувчиси ё шоирининг чет тилига таржима қилинган китобини хорижда бирор киши ўқимайди, ҳатто халқ шоири ё ёзувчиси бўлсангиз ҳам. Амазон тармоғига осиб қўйиб, чет элда китобим чиқди, деб мақтанаётганлар ўзларини алдаяптилар холос.