Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини олган энг кекса ёзувчи Дорис Лессинг бўлади. “Ройтерс” ахборот агентлиги мухбири унга Нобель олганини айтиб, табриклаб кетаётган пайт Лондондаги уйи остонасида тушган бу суратга. 88 ёш эди ўшанда.
Мен Ўзбекистонда уюшмага аъзо бўлолмай доғда куйиб ўлган қаламкашни, аъзо бўлса-да “халқ шоири” ололмай армонда ўлган шоирни, орден беришгани хабарини эшитиб, қувонганидан юраги ёрилиб ўлган таржимонни биламан.
Кошки билмасайдим! Ижодкор умри ҳам шамолдай учиб, хотирадан ўчиб кетади. Охиратга кўчмаган ким бор? Ҳақиқатни қўрқмай айтавериш ва ҳаммага яхшилик қилавериш керак бу дунёда!
(Сурат Интернетдан олинди)