Бугун “Зебунисо” романи муаллифи Сулаймон Ҳайдар билан кўришдим. Тарихий роман экан. Зебунисо Ҳиндистонда туғилиб, ўша ерда (баъзи манбаларда Покистоннинг Лаҳорида деб кўрсатилган) дафн этилган. Деҳлига бордингизми, сўрайман муаллифдан. Йўқ, ҳеч чет элга чиқмадим ҳали, жавоб қилади сочи оқарган ёзувчи.
Мен эса том-том китоб ёзаётган, минг машаққат билан нашр эттираётган катта ва кичик ўзбек ёзувчи ва шоирларига қарата хитоб қиламан: Ёзишни, ўз ҳисобингиздан китоб чиқаришни тўхтатинг! Озроқ тин олинг! Яхши нарсалар ёзиб, китобини чиқаролмай, турли эшикларда сарғайганларни, умрини беҳуда хазон қилаётганларни кўряпман. Тўхтанг! Сафар қилишни режалаштиринг! Ўша китобингиз учун сарфлаётган пулингизни жамғариб, ижодий саёҳатга чиқинг! Деҳлидан, Лаҳордан бошланг! Қалбингизга ёруғлик, ижодингизга янгилик, ҳаётингизга завқ киради. Мени айтди дейсиз!