(С. Юдаковга бағишлов)
Тўқсон тўққиз – таваллуд айём
Ўн саккиздай қолмиш абадий.
Йиллар асли навқирон мудом
Мусиқага чулғанар табиий.
Мутойиба – ажиб уйғониш
Бир умрга татигулик ёд,
Доҳиёна, ҳаётий ёниш
Орқасидан қолди зўр ижод.
Нигоҳида лаҳза кулгуси,
Қалбга оқиб киргувчи ялла
Юздан таралгувчи ёғдуси
Давраларни безар баралла.
Ким-ла қурган суҳбат, машварат,
Бирга бўлган эса меҳмонда,
Кимки кирса этгали ҳасрат,
Бари чиқмиш шодлик, омонда.
Юдаковнинг байрами бу кун,
Суратига тўймаймиз боқиб,
Ана, хуррам, турибди дуркун,
Дўсту жўра қалбини ёқиб.
Ҳазилкашу қувноқ ва дилкаш,
Патефонни қўйиб, этар рақс.
Ҳеч кимсанинг бўлмас кўнгли ғаш,
Бастакор у, уста нотиқ, шахс!
Асарлари қилиб тантана
Юракларни титратсин сози.
Ҳаётсевар бўлинг, деб яна
Узоқ давом этар парвози.
(Armanush sh’eri)