Армануш чорларкан, борамиз илдам
Сулаймон Юдаков музейи сари
Суҳбат қуражакмиз бунда чин дилдан,
Беҳуда сафсата даврадан нари.
Бир-бировга ташлаб самимий нигоҳ
Ажиб мушоира бошлаймиз яна,
Озроқ мушоҳада, катта иштиёқ,
Шеърий руҳ қалбларда этар тантана.
Қани, айт, азизим, садоқатли дўст,
Неъмат ва имтиёз эмасму дийдор?
Юраклардан учса тиниқ, янги сўз,
Бўлишмоқ не гўзал қалбда неки бор!
Бундоқ анжумандан умримда фараҳ,
Шод, дилкаш давралар этаверар ром,
Келгуси дийдорга шояд деб ярай
Ўзимни авайлаб асрайман мудом.
Леонид Сааков