“Охирги уриниш” ҳақидаги постимга Европа, Осиё, Америка, Африкадаги дўстлар муносабат билдиришмоқда.
85 ёшли ёзувчи Рашида аянинг ёзганини ўқиб, юрак ларзага келади: шу ёшида ҳам қандай ёрдам керак деб турибди!
Аммо лойиҳаларимга четдан эмас, мамлакат ичидан ёрдамчилар чиқиши муҳим. Булар бир-икки марталик эмас, узоқ йиллар давом этиши шарт бўлган дастурлар-ку ахир!
Ҳар галгидай Ўзбекистон ичидагилар, айниқса, шу ишларнинг аҳамиятини сал-пал англаганлар оғзига мум солган. Ўзбекни муҳим ишларда бирлаштириш кўпинча имконсизлигини яна ўзимизга эслатиб турибман-да, биродарлар.