Чин суйганлар топарму озор,
Муҳаббатин эслатгайму бот?
Кўрсатарму ўзини ночор,
Умрин кемиргайму бесабот?
Чин суйганлар тилида қарғиш,
Дили ишқмас, тўларму ўчга?
Ўй-хаёли тим, пала-партиш,
Қовоқ уяр сабоҳга, кечга.
Чин суйганлар куймаганларни
Айб этарму жонга солиб дарз?
Дўст деб, ўзин суймаганларни
Худойимга қилармиди арз?
Чин суйганлар бўлишсин омон,
Комил чиқсин севги фаслидан.
Кимки таъма қилгайдир, аён,
Севишни ҳеч билмас аслида…