“Хайрли тонг, Аъзамжон! Таҳсинларга сазавор сизнинг савобли хайрли ишларингиз! Қани энди мен ҳам юра олганимда эди, ёнингизда жаҳон адиблари билан бирга юриб суҳбатлар қурган бўлардим, фикрлар алмашган бўлардим. Жаннатмакон юртимиз гўшаларига сайр қилдирардим меҳмонларни.
Таклиф: адиблар резеденциясида чет эл адибларининг китоблари кутубхонасини очиш айни муддао бўларди. Улар ҳам ўз асарларидан намуналар қолдиришарди. Мен ҳам 50 дан ортиқ ноёб таржима китобларимни шу хорижий резиденция кутубхонасига тақдим қилар эдим. Минглаб ноёб бадиий асарлар жамланарди бу ягона кутубхонада.
Адибларимизнинг таржима қилинган китоблари ҳам айнан шу кутубхонадан жой оларди. Ва меҳмонлар ўқиб, ўз фикрларини хотира китобига ёзиб қолдиришарди. Айнан шу кутубхонадан адибларимизнинг китоблари ҳам Нобель мукофоти сари йўл олса, ажабмас! Омад ёр бўлсин, Аъзамжон!”
Қосимжон ака ҳассага таяниб бўлса-да халқ учун энг муҳим тадбирлардан қолмасликка ҳаракат қилади.
Ўзбекистонда “юра оладиган” минглаб шоирман, ёзувчиман, таржимонман деганлар эса ҳатто ўзи учун зарур бўлган тадбирларга бормайди. Ҳали буларнинг ичидан Нобель тугул, бирор каттароқ халқаро адабий доира тан оладиган одам чиқишига ҳеч кўзим етмайди.
Яна бир шоира синглимиз айтяпти: “буларни қўйинг, ўзингиз мазза қилиб дунё кезинг!”
Мен нима қиляпман дунё кезмай? ???? Ҳовуздан чиқиб, сизлар ҳам дунё кўринглар деган ниятда энг керакли ва яхши нарсаларни улашяпман-да оддий мусулмон бўлиб.