Бизникиларга нима етишмаяпти?

Абдулла Қодирий уй-музейида “Ўтган кунлар”ни 100 миллион киши сўзлашадиган вьетнам тилига таржима қилишни гаплашдик.

Эски шаҳарнинг бир сўлим гузарида бир ярим асрлик тут (мен севган дарахт) соясида ўтириб, отахонлар гурунги ва шахмат-шашка ўйинини кузатдик.

Бу галги меҳмон ижодкорлар ҳам Ўзбекистон бўйича эксперт, халқимизнинг ўз мамлакатларидаги элчиси ва тарғиботчисига айланишди. Буни англаш учун оддий қалб ва бутун мия керак. Бизникиларнинг кўпида шу икки нарса етишмаяпти ????

Баҳорги дастуримизнинг охирги кунлари: нураётган Навоий музейига саёҳат; Баҳром Рўзимуҳаммад билан тасодифий учрашув; музейдаги мушоира; австралиялик сайёҳ Жон билан танишув ва дунё воқеалари муҳокамаси; журналга интервью ва метрода сайр.