***
Мен рўза тутаман, юрак қатингда
Оятал курсийни такрорлайман бот,
Жим парҳез қиламан муҳаббатингдан,
Ёрқин қарғишингдан тилайман нажот.
Дил – эркнинг эркаси, ҳали меҳр мўл,
Дўстона онларни ҳеч унутмасман.
Кетмоқ истаганлар, тилайман оқ йўл,
Мен рўза тутаман, сизни тутмасман.
Лайлатул қадр бор буди борингда,
Ишқинг тоза бўлгур, ёлбор Xудога,
Таровеҳ ўқилур қайғузорингда
Макон топиларми бир хуш дуога?