Қадр тунида

Қанча гуноҳим бор, ўзингга аён,

Неча савоб ёзмиш ўнг тараф малак,
Азалдан билурсан кетурман қаён,
Руҳим – камалакранг ҳарир капалак.

Гарчанд тирикликнинг шарбати лазиз,
Умидимнинг асло йўқ ниҳояси.
Ё раб, ҳузурингда чўкавергум тиз,
Насиб бўлурми деб аршинг сояси.

Бул қадр тунида очилур парда,
Қуруқ қайтармагин, о парвардигор.
Саждага бош қўйган каби маҳшарда
Курсингга лаб боссам бўлурми бир бор?

2015