Эсиз қоғоз!

Банкда ўтирибман. Одам сийрак. Столда “Янги Ўзбекистон”. Сарлавҳаларни ўқийман. Ривожланиб кетибмиз-ку. Тиражи – 33000. Эсиз қоғоз.

Энди банк қоғозларини яна кўп бошқа ҳужжатларга қўшиб, азондан узун жонли навбатда туриб, ростданам ривожланган давлатга визага ариза топшираман.

Шенген давлатлари, Япония, Австралия, АҚШ, Канада ва ҳоказо ривожланган давлатларга визасиз борадиган давлат ватандошларига айлангунимизча пропаганда/советча газет-журналларни ўқимай турамиз.