Ҳар ой оз-оздан

30 йил аввал Абдумажид Азим билан “БВВ” газетасида танишгандим. Бугун уни инглиз тили ўрганишга руҳлантирдим.

“Набирам жуда яхши ўзлаштирган, мен ҳам уддалармиканман?”

“Бўлмасам-чи!” дейман, “ҳали 6 ойда инглиз болалар адабиётидан таржима қилишга ўтасиз!”

Турсун Али ака, ҳар йили китобингиз чиқади, ўзингиз-чи, чет элга чиққанмисиз ҳеч?”- сўрайман.

“Ҳа, Озарбайжонга борганман”,- дейди.

“Сиз-чи?” – сўрайман Абдумажид акадан.

“Умрага бориб келдик, шукур.”

“Жуда яхши, аммо бу етарли эмас. Энди ўзингизни ҳам ўйланг, чет элга китоб билан бирга ўзингиз ҳам чиқинг. Сизга рисоладаги ўзбекча-инглизча китоб лойиҳаси қилиб бераман, кейин четга, масалан, аввал Ҳиндистонга чиқамиз: тақдимот ва ижодий сафарга!

Туркияга борганмисизлар?” дейман. Улар йўқ дейишади.

Унда, Туркияга ҳам борамиз, Худо хоҳласа!
Муҳими, жамғаришни ўрганиш керак. Оз-оздан, ҳар ойда.”

Бу гапларим уларга жуда ёқади. Ширин хаёлга берилиб, уйларига шошишади, мен ношир укам Жамшид билан кўришиш учун китоб дўконига такси чақираман.