5 йил аввал Навоий ғазаллари ва Т.Содиқованинг «Навоий гулшани» инглизча таржимамда АҚШда босилганди. Китоб “Amazon”да сотувга қўйилган, лекин аккаунтим бўлмагани учун ким қанча харид қилганини билмайман: бир неча хорижлик дўстим ва Британия кутубхонаси сотиб олгани ҳақидагина хабарим бор.
Тез орада «Навоийни улуғлаш» бўйича расмий кампаниялар бошланади. Аммо унинг беназир ижоди дунёда ҳали ҳам деярли танишмас. Ҳатто чет эллик ижод аҳлидан сўрасангиз ҳам, кўпчилик елка қисади.
Бу йил, унинг 585 йиллиги муносабати билан, яна бир кичик «совғам» бор — ҳар доимгидек жим, мустақил ҳолда, ҳеч қандай рағбат ёки ёрдамсиз, бу иш учун давлат бюджетидан миллиардлар оладиган идораларсиз амалга оширган меҳнатим.
Аммо мен давом этаман. Чунки Навоий жаҳон бўйлаб янграши керак. Ва бу овозни кимдир мунтазам равишда баланд кўтариб туриши зарур.
Агар дўстларим ёки ноширлар орасида янги таржимамни нашр этиш масаласида ҳамкорлик қилишни истаганлар бўлса, муҳокама қилишга тайёрман.

